Беҳруз Каримовдан дебют гол: аламли мағлубият (+видео)
Ўзбекистон Миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Россияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Термамиз учрашув ва иккинчи бўлим аввалида гол уриб, 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олганди. Бироқ руслар 70-80-дақиқалар ичида 3 та гол уриб, камбек амалга оширишга муваффақ бўлди.
Гарчи, мағлубиятга учраган бўлсак-да, мухлисларимиз анча томошабоп футбол гувоҳи бўлди. Шунингдек, ёш ва иқтидорли футболчимиз Беҳруз Каримов терма жамоада ўзининг илк голини икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби саналган Матвей Сафонов дарвозасига уришга муваффақ бўлди.
ЎзА YouTube саҳифасига юкланган ушбу видеода Ўзбекистон - Россия баҳси перфоманси, ўйин ҳароратини имкон қадар сизга кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Карим Худойқулов, Ойбек Давронов, ЎзА