Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз!
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳарбий хизматчилар, талаба-ёшлар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тантанали маросимда давлат байроғи мамлакатимиз мустақиллиги, миллий ғурур ва халқимиз бирдамлигининг ёрқин тимсоли экани таъкидланди. Унинг юртдошларимиз қалбида Ватанга муҳаббат, ифтихор ва дахлдорлик туйғуларини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Давлат рамзларини эъзозлаш, ёш авлодни уларга ҳурмат ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш муҳимлиги қайд этилди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир иштирокчиларнинг байроғимизга эҳтироми, тинчлик ва мустақилликни қадрлаш туйғуларининг ифодаси бўлди.
[gallery-32587]
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА