Миллий ғурур ва бирлик тимсоли
Бухоро давлат педагогика институти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллигига бағишланган ватанпарварлик юриши ўтказилди. Иштирокчилар Бухоро шаҳридаги Арк қўрғонидан Пойи Калон мажмуасигача бўлган йўлни босиб ўтди.
Тадбирда институт талабалари, профессор-ўқитувчилари ҳамда шаҳарда меҳмон бўлиб турган сайёҳлар иштирок этди. Қўлларида давлат байроғини тутган иштирокчилар Ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар ва тарихий меросимизга эҳтиромини намоён этди.
Қадимий обидалар фонида ҳилпираган байроқлар юришга ўзгача шукуҳ бағишлади. Тадбир халқимиз бирлиги, тинчлик ва мустақилликни қадрлаш, юрт келажагига дахлдорлик туйғуларининг ифодаси бўлди.
[gallery-32586]
Мазкур ташаббус ёшлар қалбида миллий ғурур ва ифтихорни юксалтириш, давлат рамзларига ҳурматни мустаҳкамлаш ҳамда Бухоронинг бой тарихий-маданий меросини тарғиб этишга хизмат қилди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА