Ажрим ёқасида турган оила яраштирилди
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2025 йил 18 апрель кунги суд буйруғига асосан Г.Ю.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги икки нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун қарздор С.М.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ушбу суд буйруғи юзасидан Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида қарздор ва ундирувчи собиқ турмуш ўртоғи билан бирга яшаш истаги йўқ эмаслигини билдиришган.
Тарафлар Бюронинг Хўжайли туман бўлимига чақиртирилганида, улар ўзаро келишишганини билдирган. Натижада ажрим ёқасида турган оила яраштирилиб, вояга етмаган фарзандлар тўлақонли оилавий муҳитда вояга етадиган бўлди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири