Асила Мирзаёрова Параосиё ўйинлари ғолибига айланди
Бугун, 23 октябрь куни спортчиларимиз V ёзги Параосиё ўйинларида пара енгил атлетика, пара велошоссе, пара пауэрлифтинг, пара ўқ отиш, пара сузиш ва пара қиличбозлик спорт турлари бўйича беллашувларда иштирок этмоқда.
Қувонарлиси, бугунги дастурнинг дастлабки медали аёллар ўртасида Т11 класси бўйича узунликка сакраш финалида Асила Мирзаёрова томонидан қўлга киритилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Асила 5,04 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатди. Ушбу йўналишда Шаҳризода Темирова эса 4,73 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, Асила Мирзаёрова Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ташкил этилган Параосиё ўйинларида биттадан олтин, кумуш ва бронза жами 3 та медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА