ANORBANK’дан тезкор расмийлаштириладиган болалар картаси - UZCARD KIDS Moment
ANORBANK биринчи бўлиб - бир неча дақиқада олиш ва банк иловасида ота-онанинг аккаунтига улаш мумкин бўлган, олдиндан чиқарилган UZCARD KIDS Moment - болалар картасини тақдим этди.
Энди ота-оналар UZCARD KIDS болалар картасини улаш ва назорат қилишнинг янги усулидан фойдаланишлари мумкин. ANORBANK’да UZCARD KIDS Moment картаси тақдим этилди - у ота-онанинг аккаунтига боғланади ва банк иловаси орқали бошқарилади.
Ҳозирда Moment болалар картасини Тошкент ҳайвонот боғидаги ANORBANK промо-стендида олиш мумкин. Айни пайтда бу ерда UZCARD KIDS эгалари учун бепул кириш имконияти тақдим этилаётган акция давом этмоқда. Яқин вақт ичида карта банкнинг барча филиалларида, жумладан, ҳудудларда ҳам мавжуд бўлади. Уни расмийлаштириш тахминан беш дақиқа вақт олади.
Картани улаш учун ота-она банк иловасидаги карталар бўлимига кириб, UZCARD KIDS Moment картасини қўшиши, карта рақами ва амал қилиш муддатини киритиши, сўнг боланинг Ф.И.Ш. маълумотларини кўрсатиб, идентификациядан ўтиши керак. Фаоллаштирилгандан сўнг боланинг картаси ота-онанинг аккаунтида пайдо бўлади.
Иловада карта бўйича операцияларни кузатиш, картани тўлдириш, харажатларни назорат қилиш ва зарур ҳолларда унинг созламаларини бошқариш мумкин. Шунингдек, операциялар ҳақида SMS орқали қўшимча хабарнома олиш имконияти ҳам мавжуд.
Боланинг ўзи эса UZCARD KIDS Moment’дан кундалик харидлар ва тўловлар учун оддий банк картаси каби фойдаланиши мумкин. Картани чиқариш бепул, уни 3 миллион сўмгача комиссиясиз тўлдириш мумкин.
Янги формат UZCARD KIDS ривожининг навбатдаги босқичи бўлиб, ота-она назоратини сақлаган ҳолда болага кундалик харажатларда кўпроқ мустақиллик беради. Шахсий карта болага ёшлигидан пулни тўғри бошқариш, харидларни режалаштириш ва масъулиятли молиявий хулқ-атвор кўникмаларини босқичма-босқич шакллантиришга ёрдам беради.
UZCARD. Қулай яшанг.