Андижондаги янги лойиҳалар, коррупцияга қарши чоралар, YouTube монетизацияси ва Осиё ўйинлари – Қисқа хабарлар
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида амалга оширилаётган йирик иқтисодий ва инфратузилма лойиҳалари, коррупциявий жиноятлар учун давлат хизматига кириш тақиқлангани ҳамда 82,8 миллион сўм алимент қарзи тўлиқ ундирилгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан Навоий вилоятига Австриядан ҳомиладор наслли қорамоллар олиб келангани, Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласи муҳокама қилингани ҳамда Японияда давом этаётган ХХ ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг қўлга киритган медаллари ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов, Ёқубжон Мелибоев, ЎзА