Александра Бармичева Туркияда чемпион бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилган J200 таснифига кирувчи мусобақада ҳамюртимиз Александра Бармичева муваффақиятли иштирок этди.
Умидли теннисчимиз мусобақа давомида бир қатор кучли рақибларини мағлуб этди. Жумладан, чорак финалда турнирнинг биринчи рақамли сараланган теннисчиси, мезбонлар вакили Айше Бални 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этган Бармичева ярим финалда ирландиялик Лаура Карвальюни 6:3, 6:3 ҳисобида таслим этди. Финалда эса россиялик Мария Шмелева устидан 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритди.
Шу тариқа, Александра Бармичева «Dr. Cemil Tasçıoğlu Cup» халқаро турнирининг яккалик баҳсларида чемпион бўлди. Ушбу ғалаба орқали теннисчимиз 200 рейтинг очкосига эга бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА