Академия курсанти халқаро мусобақа чемпиони бўлди
Ўзбекистон Функционал кўпкураш (Кроссфит) федерацияси ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги ҳамкорлигида “Мерос РАCЕ – 2026” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли мусобақада яккалик, жамоавий ва микс йўналишлари бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғиз Республикаларидан ташриф буюрган 500 нафардан ортиқ спортчилар ўзаро беллашди.

Мусобақа давомида иштирокчилар мураккаб тўсиқлар, юқори интенсивликдаги машқлар ҳамда тезкорлик ва чидамлиликни талаб этувчи шартларни бажариб, ўзларининг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини намоён этди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, яккалик баҳсларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси Ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик кафедраси доценти, капитан Рустам Чориев мураббийлигида академиянинг 3-ўқув курси курсанти Хамра Машарипов муносиб иштирок этиб, барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида Хамра Машарипов ташкилотчилар томонидан олтин медаль ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, у келгусида ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА