Абдуқодир Ҳусанов «МС»нинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди
Англия Лига Кубогининг амалдаги соҳиби «Манчестер Сити» янги мавсумдаги илк учрашувини сафарда «Норвич Сити» клубига қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувда «Манчестер Сити»нинг ёш футболчилари ўзларини кўрсатди. Жамоа сафида асосий таркибдаги илк учрашувини ўтказган Флойд Самба икки марта гол урди. Райан Шерки, Аллан ва Райан МакАйду эса биттадан тўп киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсда марказий ҳимояда ҳаракат қилди. Футболчимиз учрашув давомида рақиб ҳужумларини бартараф этишда фаол иштирок этди. Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини «Sofascore» томонидан 7,6 баллга баҳоланди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» Лига Кубогидаги иштирокини йирик ғалаба билан бошлади. Жамоа кейинги босқичда «Брайтон»ни қабул қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА