Абдулла Орипов лирикасида рамзийлик
Адиба Рахматовна ДАВЛАТОВА филология фанлари номзоди, доцент Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада ижодкор руҳиятидаги лирик кечинмаларнинг рамзлар орқали ифодаланишига доир кузатишлар олиб борилган. Жумладан, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъриятида учрайдиган фалсафий тушунчаларнинг рамзий ифодаси таҳлил қилинган. Шоир қўллаган образларнинг ботиний маънолари, шеър бадииятига таъсири масаласи ўрганилган.
Таянч сўзлар: шоир, рамзийлик, хусусият, ўхшатиш, бадиий ният, жанр, атама, хулоса, лирик кечинма.