82,8 миллион сўм алимент қарзи тўлиқ ундирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг 15.10.2012 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор Г.О.дан ундирувчи Н.С. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши доирасида қарздор билан алимент мажбуриятларини бажариш юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиб, мавжуд қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Натижада қарздорнинг 82 миллион 800 минг сўм миқдоридаги алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, фарзандлар таъминоти учун йўналтирилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан алимент ундирувларини таъминлаш, фарзандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш борасида зарур чоралар изчил давом эттирилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири