5 минг долларгача бўлган товарларни декларациясиз олиб чиқиш мумкин
Божхона қўмитасининг тегишли қарори билан йўловчи декларацияларини расмийлаштириш тартиби ва унга илова қилинган меъёрлар янгиланди.
Унга кўра, эндиликда хавф даражаси паст электрон декларациялар божхона ходими иштирокисиз автоматик расмийлаштирилиши мумкин. Бу декларацияларда тақиқланган ёки чекланган товарлар ҳамда ёзма декларацияланиши шарт бўлган нақд валюта ҳақида маълумотлар бўлмаслиги керак.
Шахсий эҳтиёж учун товарларни божсиз олиб кириш лимитлари:
– аэропорт орқали – 1 000 доллар;
– темир йўл ва дарё пунктлари орқали – 500 доллар;
– автомобиль ёки пиёда ўтиш пунктлари орқали – 300 доллар.
Декларациясиз товар олиб чиқиш лимити 5 000 доллар этиб белгиланди. Бунда тайёр заргарлик буюмлари учун меъёр – 65 грамм олтин ва 200 грамм кумуш.
Нақд миллий ва чет эл валютасини олиб чиқишнинг умумий чегараси эса 100 миллион сўм эквиваленти миқдорида белгиланди.
Мазкур ҳужжат 2026 йил 18 ноябрдан кучга кирди.
М.Комилова,
ЎзА