3 олтин, 12 медаль — ёш дзюдочиларимиздан кучли старт
Пойтахтимизда дзюдо бўйича кадетлар ўртасида «Сабер Тошкент Гран-при — 2026» халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг 19 давлатидан 250 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этаётган беллашувларнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақанинг биринчи кунида ўғил болалар ўртасида 50 килограммгача вазнда Сафохўжа Сайфуллоев, 60 килограммгача вазн тоифасида Озодбек Олимов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Қизлар ўртасида 48 килограммгача вазнда Алина Колючева ҳам барча рақибларидан устун келиб, олтин медаль соҳиби бўлди.
50 килограммгача вазнда Шуҳрат Муҳаммадхонов финал баҳсида мағлуб бўлиб, кумуш медалга эга чиқди.
Бронза медалларини эса Санжарбек Миргиёзов (50 кг), Шоҳжаҳон Усмонов ва Азизбек Раупов (55 кг), Фарангиз Бахтиёрова (40 кг), Ирода Сирожиддинова ва Зуҳра Жўраева (44 кг), Моҳинур Оллаберганова (48 кг), Чарос Ҳикматова (52 кг) қўлга киритди.
Бугун, 25 ноябрь куни мусобақанинг иккинчи кунида ўғил болалар ўртасида 73, 81, 90 ва +90 килограмм, қизлар ўртасида эса 57, 63, 70 ва +70 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Дастлабки беллашувлар соат 12:00 да, финал баҳслари 17:00 да бошланади.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА