Жавоҳир Синдаров жаҳон тожи учун илк партияда амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров илк партияда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади.
Ҳамюртимиз оқ доналарда ҳаракат қилди. Ўйин 38-юришда 0,5:0,5 ҳисобида тугади.
Аввал хабар берганимиздек, шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш Швейцариянинг Женева шаҳрида бошланди. Бу шахмат тожи тарихидаги энг ёш беллашув. Унвон учун 20 ёшли рақиблар дона сурмоқда.
Чемпионлик баҳсининг мукофот жамғармаси 2,5 миллион доллар. Иштирокчилар классик шахмат бўйича 14 тагача партия ўйнайди. Очколар тенг келганда тай-брейк ўтказилади.
Иккинчи партия 25 ноябрь куни ўтади. Унда Гукеш оқ доналарда ўйнайди.
ЎзА