18 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 26-28 даража илиқ, кундузи 43-45 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, чўл ҳудудларида 33-35 даража иссиқ, кундузи 43-48 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 22-27, баъзи жойларда 30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Кечаси 27-32, кундузи 43-48 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
17-20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати 43-45, жанубда ва чўл ҳудудларида 46-48 даражагача иссиқ бўлади. Шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18, баъзи жойларда 20-22 метргача кучайиши мумкин.
ЎзА