Чирчиқ шаҳрида U15 ёш тоифасида ўтаётган Ўзбекистон чемпионатида қизлар орасида -55 кг. ва 59 кг. вазн тоифасида, ўғил болалар ўртасида эса -61 кг. вазн тоифасида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.

Ушбу баҳсларнинг -55 кг. вазнида иккикураш якунларига кўра, Камола Камилова 141 килограмм натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Ўғилой Раҳмонова ҳамда Азизбек Қутбиддинов ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионига айланди.  

Шунингдек, Чирчиқ шаҳри мезбонлигида ўтаётган U17 йўналишидаги Марказий Осиё чемпионатининг иккикураш натижаларига кўра, 61 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Асилбек Баҳромов 219 килограмм натижа қайд этиб, олтин медаль соҳибига айланди. -55 кг.даги баҳсларда Мастура Раҳимжонова терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медалини келтирди.  

-64 кг.даги қизлар баҳсида даст кўтаришда 80 кг., силтаб кўтаришда 91 кг. ва иккикураш ҳисобига кўра, 171 кг. натижа кўрсатган Зулфия Рамазонова учта олтин медални қўлга киритди. Ушбу вазндаги иккинчи атлетимиз Бибинур Абдураимова эса 3 та бронза медалига сазовор бўлди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфия Рамазонова Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди