Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти сайлов округи ҳудуди, яъни Тошкент вилоятидаги 968 сайлов участкаларининг барчасида бугун эрталабдан овоз бериш жараёнлари бошланди.
Хусусан, Нурафшон шаҳридаги 7-сайлов участкасида ҳам соат 8.00 да овоз бериш жараёнлари бошланди. “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 минг 625 нафар аҳоли мазкур сайлов участкасига овоз бериш учун рўйхатга олинган. Улардан 130 нафари муддатидан олдин овоз беришда қатнашади. Айни пайтда аҳоли овоз беришга келиб, мамлакатимиз тарихидаги муҳим жараёнда фаол қатнашяпти.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам оила аъзолари билан мазкур сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди. Шундан сўнг З.Мирзаев нуронийлар, илк марта овоз бераётган ёшлар ва журналистлар билан суҳбатлашди.
Ҳудудларда сайлов жараёнлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
А.Мусаев, ЎзА.