БМТ томонидан 25 ноябрь - Аёлларга нисбатан зўравонликни йўқотиш учун курашиш халқаро куни, деб эълон қилинган.

Ушбу сана муносабати билан бутун дунёда “16 кун зўравонликсиз!” акцияси ўтказилади. Ўзбекистонда ҳам бу акция кенг миқёсда давом этмоқда.  

Бундан мақсад - бутун дунёда хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишининг олдини олиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашдан иборат.

Маълумотларга кўра, дунёдаги хотин-қизларнинг учдан бир қисми ўз умри давомида лоақал бир марта зўравонликка дуч келади. Одам савдоси қурбонларининг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил этади.

Ўзбекистонда ҳам зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши доимий равишда кураш олиб борилмоқда. Айниқса, одам савдосидан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш учун зарур ҳуқуқий, ташкилий ишлар мунтазам ташкил этилаётир. Одам савдосидан жабрланганларни ҳаётга қайтариш учун реабилитация марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди томонидан ҳам хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академиясида ўтказилган тадбирда суд ходимлари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.  

Тадбирда Ўзбекистонда хотин-қизлар аҳолининг ярмидан кўпини ташкил этиши, улар жамият ҳаётининг барча жабҳаларда фаоллик кўрсатиб меҳнат қилаётгани қайд этилди.

Аёлларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши учун мамлакатимизда барча зарур шарт-шароитлар таъминлаб берилмоқда. Энг муҳими, гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган сиёсат туфайли раҳбарлик лавозимларини эгаллаётган хотин-қизлар сафи кенгайиб бормоқда.

Ҳарбий соҳада ҳам хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Улар ҳарбийларнинг соғлиғини муҳофазалаш, шунингдек, ҳарбий ҳуқуқий тизимларда, ахборот технологиялари соҳаларида фидойилик билан меҳнат қилмоқда.

Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳарбий суд тизимида аёл ҳуқуқлари муҳофазасига доимий эътибор қаратилади.

Тадбирда бутун дунёда нишонланаётган зўравонликка қарши курашиш акцияси хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш тизимлари янада самаралироқ ишлашига хизмат қилиши таъкидланди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликка қарши курашиш тизими қандай ишламоқда?