Олий Мажлис Сенатига Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг “Марказий Осиёда зўравонлик экстремизмининг олдини олиш” лойиҳаси раҳбари Штефан Бухмаер ташриф буюрди.

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.Қозихонова билан учрашув давомида GIZ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ёшлар билан ишлаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш, зўравонликка асосланган экстремизмнинголдини олишда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Бухмаер бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси каби қатор ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлади. Мазкур лойиҳа давлат ва фуқаролик жамиятининг зўравонликка асосланган экстремизмнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга, айниқса, заиф гуруҳларнинг радикаллашувга қарши бардошлилигини оширишга қаратилган.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини янада ривожлантириш бўйича келишувга эришди.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликка асосланган экстремизмнинг олдини олишда хотин-қизларнинг иштироки кенгайтирилади