Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз бўйлаб "Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳар йили ўтказиладиган халқаро кампания бўлиб, жорий йилнинг "25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка бархам бериш” халқаро кунидан бошланиб, "10 декабрь – Инсон хуқуқлари” кунига қадар давом этади.
Жорий йилда ушбу кампаниянинг 30 йиллиги нишонланмоқда. Бу йилги глобал кампанияга Ўзбекистонда "Зўравонлик билан биргаликда курашамиз!" мавзусидаги давра суҳбати орқали старт берилди.
16 кунлик кампания доирасида мамлакат бўйлаб турли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Тенг-Биз биргаликда гендер тенглиги тарафдоримиз" лойиҳаси доирасида "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" акция доирасида “Биз оилада ва жамиятда гендер зўравонликга қаршимиз” шиори остида тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази, Республика “Меҳр кўзда” ташкилоти, Республика оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Республика Гендер тенглиги комиссияси аъзолари иштирок этишди.
Шунингдек тадбир давомида, “Биз оилада ва жамиятда гендер зўравонликга қаршимиз” номли видео ролик тақдимоти намойиш этилди ва “Менинг ҳуқуқларим-менинг имкониятларим” номли викторина ташкиллаштирилиб, фаол иштирокчилар тақдирланишди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/4JAO4SEeZ5o" title="“Zoʻravonlik bilan birgalikda kurashamiz!” tadbiri oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, У.Тўхтаев ЎзА