Тоғ бағрида қулоғингизга қушлар сайраши чалиниб, юзингизга мусаффо шамол уриб турса, кўз ўнгингизда қуёш нурида аксланаётган болалар қиёфаси намоён бўлса, ўзингизни бахтли ҳис этасиз. Ана шундай гўзал манзараларга Сирдарё вилояти Касаба уюшмалари бирлашмасига қарашли “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида албатта дуч келасиз.

Бир вақтнинг ўзида 250 нафаргача ўқувчини қабул қила оладиган ушбу оромгоҳда болалар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Замонавий турар-жойлар, чўмилиш ҳавзаси, футбол ва волейбол майдонлари, 10 дан ортиқ тўгараклар, инглиз, рус ва корейс тиллари курслари, ментал арифметика, рақс, “Моҳир қўллар” тўгараги, китобхонлик машғулотлари – буларнинг ҳаммаси болалар учун йўлга қўйилган. Барча таълимий, маданий ва спорт йўналишдаги тадбирлар “5 муҳим ташаббус” доирасида ташкил этилган.

Оромгоҳда болаларга кунига 6 маҳал диетолог тавсиясига мувофиқ таомлар берилади. Аллергияга мойил болалар учун эса махсус таомлар тайёрланади. Ҳар бир кун муайян мавзуга бағишланган ҳолда ўтказилади. Интеллектуал ўйинлар, ватанпарварлик тадбирлари, ижодий беллашувлар ва миллий қадриятларга оид машғулотлар болаларнинг дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Соғлиқни муҳофаза қилиш мақсадида оромгоҳда доимий тиббий пункт фаолият юритади. Тез тиббий ёрдам, шошилинч ўт ўчириш хизмати, ички ишлар ходимлари ҳамда касаба уюшмалари масъуллари томонидан ташкил этилган навбатчилик тизими орқали хавфсизлик тўлиқ таъминланган.

Оромгоҳ тепаликлар бағрида жойлашган. Унинг тупроғи хушбўй гуллардай, шамоли эса жонбахш. Бу ердаги шинам турар-жойлар, диққат билан парваришланган гулзорлар, иштиёқ билан ўтаётган машғулотлар ҳар қандай меҳмонда илиқ таассурот қолдиради. Болалар эса ўзини она бағрида яйраган фарзанд каби ҳис этади.

3-синф ўқувчиси Шодибек Аҳтамқуловнинг оромгоҳ ҳақидаги фикрлари қуйдагича

– Бу  –  менинг биринчи ёзги оромгоҳим. Табиат қўйнида дам оляпман. Ҳар куни турли тадбирлар, мусобақалар, тўгараклар... Энг муҳими, янги дўстлар орттирдим. Бу ёз менинг ҳаётимдаги энг ёрқин таътил бўлиб қолади.

Зомин тоғларининг бағрида жойлашган оромгоҳ ҳавоси шунчаки тоза эмас — у шифобахш. Булоқ суви эса танни тетиклаштиради, руҳни поклайди. Атрофдаги серсоя дарахтлар эса соябон каби болаларни қуёшдан асрайди. Бу гўзал  муҳит нафақат болаларнинг жисмоний соғлиғи, балки руҳий баркамоллиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Фарзандининг ҳолидан хабар олиш учун келган Камолахон Ўролова ўз миннатдорлигини қуйдагича изҳор қилди:

– Фарзандим Беҳрузбекнинг бахтли кўзларини кўриб, кўнглим тўлди. Бу ерда ҳаммаси бор — шинам уй-жой, спорт майдонлари, тўгараклар, кутубхона. Энг муҳими, табиатнинг ўзи гўёки фарзандимни бағрида асраб тургандек.

–  “Зомин” оромгоҳида болалар ўқишни фақат дарсликдан эмас, балки ҳаётдан ҳам ўрганади,–  дейди оромгоҳ директори Абдулазиз Шавкатов. –  Болаларимиз “Ижод ва истеъдод”, “Миллий қадриятлар”, “Заковат” каби машғулотларда ўз қобилиятини кашф этишса, “Моҳир қўллар” тўгарагида  ҳунармандчилик сирларига оид амалий машғулотларда иштирок этади.  

“Бизнес сабоқлари”да  ёшлар ташаббускорлик ва масъулият ҳиссини, тил курсларида эса инглиз, рус ва корейс тилларида мулоқот қилишни ўрганишади. Ўйинлар, саҳна кўринишлари, интерактив дарслар бу жараённи қизиқарли ва самарали қилади.

Оромгоҳ ҳаёти ҳар куни янгича рангга эга. Масалан, “Спорт ва саломатлик", “Моҳир қўллар ”,  “Миллатлар дўстлиги ” кунлари  болаларга  нафақат билим беради, балки  улар қалбига дўстлик, бағрикенглик, ватанпарварлик каби фазилатларни ҳам сингдиради.

[gallery-24013]

Мустаҳкам хавфсизлик тизими эса ота-оналарга хотиржамлик бағишлайди. Куну тун видеокузатув, юқори малакали тиббий хизмат, тезкор чора кўрадиган махсус гуруҳлар фаолияти болаларнинг кўнгилдагидай  дам олишларини таъминламоқда.

“Зомин” оромгоҳи болалар учун нафақат саломатлик маскани, балки билим ва кўникма, ижод ва ташаббус, дўстлик ва меҳр маскани ҳамдир. Бу ерда ўтган ҳар бир кун — болаликнинг ёрқин саҳифаси, ҳар бир лаҳза — келажакка ишончли қадам бўлиб қолади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин бағрида ўтаётган завқли болалик