Франциянинг Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари мусобақаларининг навбатдаги кунида аёллар ўртасида камондан отиш бўйича дастлабки беллашувлар ўтказилди.
Унда ҳамюртимиз Зиёдахон Абдусатторова камондан ўқ отиш баҳсларида 10 та имкониятдан 649 очко тўплади ва 64 спортчи орасида 34-ўринни банд этди. Энди З.Абдусатторова навбатдаги босқич беллашувларига 31 июль куни соат 18:00 да киришади. Спортчимизга 1/32 финал босқичида чехиялик Мари Хорачкова рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг камондан отиш бўйича эркаклар ўртасидаги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Амирхон Содиқов иштирокини бошлайди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА