Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган ва унга мувофиқ, Жондор туманидаги мавжуд ҳолат “қониқарсиз” деб топилган.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилган эди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, халқ депутатлари вакиллари, Бухоро вилояти ҳокимлиги масъуллари, туман фаоллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этаётган сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.

photo_2020-10-03_13-45-17.jpg

Жондор тумани нега “қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолган? Туман ҳокими К.Камолов бунинг сабабларини маълум қилиб, ундан чиқиш бўйича режасини баён қилди.

– Туманимиз 2019 йил статистик кўрсаткичлар рейтингида вилоят миқёсида “қизил” ҳудудга кириб қолди, – деди К.Камолов. – Бунинг сабабини ҳар бир йўналиш бўйича таҳлил қилганимизда қуйидаги йўналишлар бўйича паст кўрсаткичлар қайд этилганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 2019 йилда 365 миллиард 704 миллион сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 2 миллион 119 минг сўмга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткичнинг вилоят саноатидаги улуши 6,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур йўналиш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йил якунида тумандаги қиймати 67,6 миллиард сўмлик 16 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушиши натижасида ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 109,3 фоизга ўсиши, аҳоли жон бошига эса 3 миллион 63 минг сўмдан тўғри келиши кутилмоқда.

Йил якунига бориб аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 944 минг сўмга ёки 44,5 фоизга ўсишига эришилади.

Туманнинг халқ истеъмол моллари 109,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 101,9 фоизга, қурилиш ишлари 104,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 102,9 фоизга ва хизматлар ҳажми 109,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Кейинги муҳим кўрсаткичлардан бири – бу хизматлар ҳажми 2019 йилда 212 миллиард 879 миллион сўмни, аҳоли жон бошига 1 миллион 233 минг сўмни ташкил этиб, туманлар орасида ўн иккинчи ўринга тушиб қолган.

Мазкур йўналиш бўйича биринчи навбатда жорий йил якунида тумандаги қиймати 53,1 миллиард сўмлик 18 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари ишга тушиши натижасида хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 109,2 фоизга ўсиши, аҳоли жон бошига эса 2 миллион 43 минг сўмдан тўғри келиши кутилмоқда. Йил якунига бориб, аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 810 минг сўмга ёки 65,7 фоизга ўсишига эришилади.

Ўтган йилда экспорт ҳажми 5 миллион 934 минг долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига эса 34 доллардан тўғри келган. Ушбу йўналишда тумандаги 15 та корхонани экспорт фаолиятига жалб этиш эвазига жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 5 миллион 734,3 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, туманнинг йиллик режасини 52,8 фоизга бажардик.

2019 йилда экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ҳажми 72 миллиард сўмни, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 14,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 8 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳасини экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш натижасида 109 миллиард 787 миллион сўмни ёки ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 21,7 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Йил якуни билан жами 10 миллион 870 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажми эса 62 АҚШ долларига етказилиши кутилмоқда. Йил якунига бориб аҳоли жон бошига экспорт ҳажми 28 доллар ёки қарийб 2 баробарга ўсишига эришилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жондор тумани нега “қониқарсиз” ҳудудлар рўйхатига тушиб қолди?