Мазкур масала юзасидан ЎзА мухбири Марказий банк раҳбариятига мурожаат қилди.

Сўнгги кунларда тадбиркорлар орасида “конвертация яна чекланади”, деган гап-сўзлар тарқалди. Импорт билан шуғулланаётган тадбиркорлар конвертация чекланишидан хавотирда эканликларини айтишмоқда. 

Ўзбекистон Марказий банки конвертацияга чекловлар бўлиши мумкинлиги борасидаги шов-шувлар асоссизлигини билдирди. Ўзбекистонда конвертацияга чекловлар қўйилмайди. 

Марказий банк раҳбарияти вакили Ўзбекистон 2017 йилда имзоланган фармондан ҳеч қачон чекинмаслигини маълум қилди. 

Эслатма: Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 сентябрда “Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида”ги фармонни имзолаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда яна конвертация чекланадими?