Энг юқори Топ-20 таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди.

2019/2020 ўқув йилида Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди. Халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан юртимиз туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилиниши ва натижалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоконференция тарзида ўтказилган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, ушбу ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этишди.

Мактаблар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимининг жорий қилишдан асосий мақсад, Республика бўйича ўқувчилар билимини баҳолашни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ва Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассосацияси (IEA) каби нуфузли ташкилотларнинг PISA (15-16 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур), TIMSS (4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар бўйича саводхонлигини баҳолаш) PIRLS (бошланғич синф ўқувчиларининг матнни ўқиш даражаси ва сифатини баҳолаш) ўқувчилар билимини баҳолаш дастурлари даражасига олиб чиқишда таълим муассасаларига кўмаклашишдир.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йилда илк маротаба эълон қилинган мактаблар рейтингида 10 фоиз мактаблар қамраб олинган эди. Жорий йилда эса республика бўйича жами мактабларнинг 20 фоизини қамраб олиш режалаштирилган эди.

2019/2020 ўқув йили учун мактаблар рейтингини аниқлаш мақсадида 2019 йилнинг 3 октябрдан 18 декабргача республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан 992 та умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказилди. 2020 йилнинг апрель ойида яна 10 фоиз мактабларда (ўтган йилги рейтингда қатнашган мактаблар) ўрганиш ишларини ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо пандемия сабабли мазкур ўрганишларни ташкил қилиш имкони бўлмади. Шу сабабли жорий йилда 992 та (10 фоиз) мактабларда ўтказилган рейтинг натижалари эълон қилинмоқда. Рейтингга жалб қилинган мактаблар рўйхати умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан тасдиқланган технология асосида танлаб олиш орқали шакллантирилди. Танлов натижаларига кўра, 186 та ихтисослаштирилган мактаб ва 806 та оддий мактаб рейтинг рўйхатига киритилди.

Мактаб рейтингини аниқлайдиган индикаторларни яратиш жараёнида хорижий тажрибалар ўрганилиб, хусусан АҚШ, Россия Федерацияси, Япония, Австралия, Швейцария, Голландия, Канада ва Украина каби давлатларда умумтаълим муассасалари рейтингини баҳолаш методикаси чуқур таҳлил қилинди. Хорижий тажрибага мувофиқ ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан сўровнома ўтказиш орқали мактабда ўқитиш ва таълим олиш жараёнлари самарадорлигини баҳолаш каби индикаторлар рейтинг аниқлашнинг энг асосий мезонлари ҳисобланади.

Слайд1.JPG

Маҳаллий ва халқаро тажрибалар, ҳамда мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, мактаблар рейтингини тузиш учун қуйидаги 4 та кўрсаткич асосий мезон сифатида жорий қилинди:

Булар:

- битирувчи ўқувчиларнинг (11-синф) умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифат кўрсаткичи (35 балл);

- 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси (25 балл);

- олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши (20 балл);

- умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагог жамоаси ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари (20 балл).

Жорий қилинаётган рейтинг индикаторларида жами натижанинг 60 фоизи ўқувчилар билим даражасини акс эттиради.

Юқоридаги индикаторлар асосида Республиканинг 992 та (жамига нисбатан 10%) умумий ўрта таълим муассасалари (мактаблар) фаолияти таҳлил қилинди ва 2020 йил 1 июль ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:

Слайд5.JPG

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.

Умумий рейтингда:

энг юқори Топ-20 таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди;

энг охирги Топ-20 таликда Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та, Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Андижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаблар кирди.

Ихтисослаштирилган мактаблар рейтингида энг юқори ўринларни Наманган шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган мактаб, Элликқалъа тумани 5-ихтисослаштирилган мактаб ва Қўқон шаҳридаги 5-ихтисослаштирилган мактаб эгаллади.

Оддий мактаблар рейтингида энг юқори ўринларни Нукус шаҳридаги 48-мактаб, Бешариқ туманидаги 3-мактаб ва Бухоро шаҳридаги 2-мактаб эгаллади.

Андижон, Наманган, Фарғона ва Бухоро вилояти мактабларининг 20-28%и ихтисослаштирилган мактаблар топ-100 талигига кирган.

Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилояти мактабларининг 15-20%и оддий мактаблар топ-100 лигига кирган.

Слайд4.JPG

11-синф битирувчиларининг ўқишга кириш кўрсаткичлари бўйича Тошкент шаҳри (10,2%), Навоий (10,2%), ҚҚР (10,4%, Фарғона (10,7%) ва Бухоро (16,5%) вилоятлари пешқадам бўлди.

9-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш бўйича ўтказилган назорат ишларида жами 22769 нафар ўқувчи қатнашди ва уларнинг 56.1%и она тилидан диктантдан ва 11.97%и математикадан ёзма ишдан ижобий баҳоланди.

Диктант бўйича энг юқори натижалар Сирдарё, Бухоро, Жиззах, Самарқанд вилоятларида қайд этилди. Жумладан: Жондор тумани 49-ИДУМ, Нурота тумани 58-мактаб, Паяриқ тумани 5-мактаб, Миробод тумани 31-мактаб, Хива тумани 1-мактаб, Ховос тумани 1-мактаб, Боғдод тумани 3-ИДУМИ, Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ, Олтиариқ тумани 1-ИДУМ ва Сариосиё тумани 1-мактаб 100% ижобий натижага эришган.

Математикадан ёзма иш бўйича энг юқори натижалар Самарқанд, Хоразм, Наманган ва Бухоро вилоятларида ва энг паст натижалар Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ва ҚҚР вилоятларида қайд этилди.

Слайд8.JPG

Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши бўйича юқори ўринларда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўлса, қуйи ўринларда Самарқанд, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари мактаблари аниқланди.

Слайд11.JPG

Мактаб ўқитувчилари жамоаси билан ўтказилган сўровномада жами 28707 нафар педагог ходимлар қатнашди. Ижтимоий сўровномалар TALIS-халқаро тадқиқотлари саволлари асосида ўтказилди. Бу ўтказилган сўровномалар ўқитувчининг профессионал фаолиятини текширишга имконият берди. Сўровнома давомида ўқитувчилар ўз касбий тайёргарлиги, педагогик фаолияти, шахсий фикр-мулоҳазалари, мактаб шароити ҳақида маълумотларни баён қилишган.

Слайд12.JPG

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилги мактаблар рейтингига мавжуд 10000 га яқин мактабдан 10 фоизи яъни 992 таси қамраб олинган. Келгусида оптик толали интернет тармоғига уланган мактаблар сони ошиб бориши ҳисобига, замонавий ахборот коммуникацияларидан унумли фойдаланган ҳолда мазкур рейтингга 100 фоиз мактабларни қамраб олиш режалаштирилган.

Рейтинг натижаларини таҳлил қилиш асосида соғлом рақобат муҳитни шакллантириш, мактабларда таълим сифатини кўтариш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини ошириш, умумтаълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва камчиликларни бартараф қилиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 
Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда умумтаълим мактабларининг янгиланган рейтинги эълон қилинди