Ўзбекистонда ишлаб чиқилган халқаро стандарт БМТ томонидан тасдиқланди

БМТ Европа Иқтисодиёти Комиссиясининг 2019 йил 20 ноябрдаги йиғилишида илк бор Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган халқаро стандарт қабул қилинди. 

Қуритилган қовун маҳсулотига сифат талабларини белгиловчи ушбу стандарт “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси, маҳаллий корхоналар мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилди.

Амалиётда синовдан ўтказилган стандарт БМТнинг Европа Иқтисодиёти Комиссиясида ижобий баҳоланди, халқаро майдонда, жумладан комиссия таркибидаги АҚШ, Германия, Туркия, Эрон, Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланди.

Стандарт меъёрлари қуритилган қовун маҳсулотига қўйилган асосий сифат талабларини, йўл қўйиладиган нуқсонларни, синфланиши, тамғалаш, қадоқланиши бўйича аниқ талабларни белгилаб беради.

Қуритилган қовун стандартини халқаро кенгаш томонидан қабул қилиниши маҳсулот экспорт географиясини кенгайтиришга, янги жозибадор экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқишга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар даромадларини оширишга ва янги иш жойларини яратилишда аҳамиятлидир. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қуритилган қовунга сифат талаби стандарти БМТ йиғилишида тасдиқланди