Ўзбекистонда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб спорт психологи, спорт ҳуқуқшунослиги каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унда қайд этилишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида футбол клублари, спорт таълим муассасалари учун спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрланади.
Шунингдек, замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда тренер, селекционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог ва футбол менежери йўналишлари бўйича юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш орқали Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказини ташкил этилади.