Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди.

Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди. Учрашувлар пандемия туфайли ҳозирча видеоконференция форматида бўлиб ўтади, деб хабар қилади республика Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда кузатувчи мақомини олган эди, 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч маротаба йиғилган. Сўнгги учрашув 2005 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ мажлислари жорий йил март ойининг охири, апрель ойининг бошларида бошланишини режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар амалга ошмади.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказган. Унда иштирокчилар музокара олиб борувчи гуруҳ мажлисини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди