Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистон – Япония давлатлари ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш, келгусидаги истиқболли режаларни амалга ошириш юзасидан Япониянинг Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JITCO) билан музокаралар ўтказилди.

Жорий йил 24 август куни Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ва ХБА вакиллари иштирокида видеоалоқа тарзида учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон – Япония ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган ва ушбу йўналишдаги истиқболдаги вазифалар белгилаб олинган эди.

photo_2020-10-26_20-44-39.jpg

Музокаралардан кўзланган асосий мақсад – 2019 йил 15 январь ҳамда 17 декабрда имзоланган техник тингловчиларни Японияга тайёрлаш ва шу Японияга малакали ишчиларни жалб қилиш меморандумлари лойиҳалари асосида ишларни жадаллаштиришга қаратишдан иборат.

Музокаралар давомида JITCOга аъзо бўлган Япониянинг 3 мингдан ортиқ бандлик агентликлари билан мамлакатимиздаги хусусий бандлик агентликлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон меҳнат салоҳиятини Японияда кенг тарғиб қилиш борасида келишувга эришилиб, айни пайтда ушбу масалаларни ҳаётга татбиқ қилиш юзасидан меморандум ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Япония: меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди
Жамият
20:44 / 26:10:2020