Беларусь Республикаси элчихонасининг нотаси охирги хабарнома ҳисобланишини инобатга олиб, мазкур битим 2020 йил 13 июлдан кучга кирганини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига ташрифи давомида 2019 йил 1 август куни Минск шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим» имзоланган.

Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган ва ратификация қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.

Битимнинг 16-моддасига мувофиқ «Мазкур битим номуайян муддатга тузилади ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларни Томонлар бажарганлиги тўғрисидаги охирги хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан эътиборан кучга киради» деб белгиланган. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси томони мазкур процедураларни якунланганлиги тўғрисидаги хабарномани Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йил 24 январдаги нотаси орқали Беларусь Республикасига юборган эди.

Беларусь Республикаси томони мазкур процедураларни якунланганлиги тўғрисидаги хабарномани Беларусь Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси нотаси орқали 2020 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушди.

Битим кучга кирган санадан бошлаб икки давлатдаги давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари ёки илмий ташкилотлар томонидан берилган қуйидаги таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатлар академик мақсадларда (тўғридан-тўғри ҳеч қандай бюрократик тўсиқларсиз ва тан олиш жараёнларисиз) ўзаро тан олинади:

икки давлатда берилган ўқиш давомийлиги 9 йилдан кам бўлмаган умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномалар ўзаро тан олинади ҳамда ҳужжат эгаларига умумий ўрта таълимнинг кейинги босқичида 10-11-синфда ёки ўрта махсус, касбий таълим дастурлари бўйича давом эттириш ҳуқуқини беради;

Беларусь Республикасида берилган умумий ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат, умумий ўрта маълумот билан бирга касб-техника маълумоти тўғрисидаги диплом ва Ўзбекистон Республикасида берилган умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестат, ўрта махсус, касбий таълим тўғрисидаги диплом ўз эгаларига таълимни олий таълимнинг бакалавриатида давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади;

икки давлатда берилган ўқиш давомийлиги 4 йилдан кам бўлмаган олий маълумот ёки бакалавр даражаси тўғрисидаги дипломлар ўз эгаларига ўқишни олий таълимнинг иккинчи босқичида (магистратура) таълим дастури бўйича давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Икки давлатда берилган магистр дипломлари олий таълимдан кейинги таянч докторантура дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи таълимга оид ҳужжат сифатида ўзаро тан олинади.

Мазкур битим асосан академик мақсадларда ўзаро тан олишни белгилайди, яъни илм оламан, малака ошираман, ўқишни ва изланишни давом эттираман деганлар учун кенг имкониятлар яратмоқда ва турли бюрократик тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Жумладан, шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Беларусь Республикасининг таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжат топшириш жараёнида таълим ҳужжатини тан олиш ва нострификациялашдан ўтказиш талаб этилар эди. Бунда Беларусь Республикаси қонунчилиги бўйича маълум миқдорда йиғим тўланиши белгиланган. Битимнинг имзоланиши натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу жараён учун ўз маблағларини ва вақтларини сарфлашига ҳожат қолмади. Бу эса фуқароларимизнинг хорижий, жумладан Беларусь Республикасининг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олишлари учун кенг имкониятлар эшигини очади. Худди шунингдек, Беларусь Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги таълим муассасаларида таҳсил олишлари учун кенг имкониятлар яратади.

Касбий фаолият билан шуғулланиш учун эса Ўзбекистон Республикасида ҳам Беларусь Республикасида ҳам амалдаги қонунчилиги доирасида синов орқали ёки белгиланган имтиёзларга эга бўлинган ҳолатларда махсус синовларсиз амалга оширилади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу битим ҳар иккала давлатда ҳам таҳсил олаётган ва олмоқчи бўлган ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очади.

Шу ўринда қўшимча сифатида таъкидлаш лозимки, мазкур битим кучга киргунга қадар берилган таълимга оид ҳужжатлар, ўқишга оид ҳужжатларнинг тан олиниши томонлар давлатларининг қонунчилиги билан тартибга солиниши белгиланган. Яъни, Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида Низом»да белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур битим келгусида ҳар иккала давлатда фан ва таълимнинг янада ривожланишига, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг кучайишига, фуқароларнинг ортиқча оворагарчиликлардан халос бўлишига ва таълим ҳужжатларининг тан олиниши жараёнларини соддалаштиришга олиб келади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатлар ўзаро тан олинади