Ўзбекистон Республикаси Президенти Париж шаҳрига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Париж шаҳрига келди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Париж шаҳрига келди.
Париж, 8 октябрь.
ЎзА махсус мухбири Абу Бакр Ўрозов хабар қилади
Икки давлат байроқлари билан безатилган “Орли” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
Бугун давлатимиз раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Сенати раиси билан ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.