Қадрли дўстлар!

Аввало, сиз, азиз деҳқон ва фермерлар, сувчи, агроном ва механизаторларни, барча дала меҳнаткашларини ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича шартнома мажбуриятларини адо этганингиз билан самимий муборакбод этишни ўзим учун катта шараф деб биламан.

Ўз ҳаётини дунёдаги энг машаққатли ва олижаноб ишга бағишлаган сиздек фидойи инсонларнинг йил бўйи тер тўкиб қилган меҳнатингиз ҳисобидан жорий мавсумда 7 миллион 300 минг тонна ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд пахта етиштиришга, шунингдек, пиллачилик, чорвачилик, мева-сабзавот ва бошқа тармоқлар бўйича ҳам белгиланган режаларни муваффақиятли бажаришга эришганимиз ҳаммамизга катта хурсандчилик етказади.

Бугунги мана шундай қувончли кунда 2015 йилнинг биз учун ҳар томонлама хосиятли ва омадли келгани, йўлимизни ўзи очиб бераётгани учун аввало Яратганимизга шукроналар айтишимиз ҳам қарз, ҳам фарз, деб биламан.

Айни вақтда ҳаммамиз яхши тушунамиз – деҳқончиликда осон йилнинг ўзи бўлмайди. Бу йилги мавсум ҳам турли ташвишлардан холи бўлмагани, айниқса, март ойида кутилмаганда қор ёғиши, қаттиқ совуқлар, ёз ойларида ҳаво ҳарорати илгари ҳеч қачон кузатилмаган даражада юқори бўлиб, айрим ҳудудларда 45 даражагача етгани катта қийинчилик ва муаммолар туғдириб, қишлоқ меҳнаткашларининг иродасини яна бир бор жиддий синовдан ўтказгани барчамизга маълум.

Кўпни кўрган, азму шижоатли ва матонатли деҳқонларимиз ана шундай қийинчиликларни мардона енгиб, кунни – кун, тунни – тун демасдан, ҳар туп экин атрофида парвона бўлиб, мўл ҳосил етиштиришга эришгани, ҳеч шубҳасиз, ҳар қандай таҳсин ва тасаннога муносибдир.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихига ёрқин саҳифа бўлиб кирадиган бу йилги мавсумнинг юксак натижалари ҳақида гапирар эканмиз, бунинг замирида авваламбор чуқур ўйланган, узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар, аграр соҳа ривожини замонавий босқичга кўтариш, фермерлик ҳаракатига кенг йўл очиб бериш бўйича олиб бораётган стратегик йўлимиз мужассам эканини таъкидлаш ўринлидир.

Бугунги кунда ер ўзининг ҳақиқий эгасини топиб, фермерлик ҳаракати қишлоқларимиз тараққиётида ҳал қилувчи куч бўлиб майдонга чиқаётгани, далада ишлайдиган ҳар бир одамда ўз меҳнатидан манфаатдорлик ҳиссиёти кучайиб, уларнинг келажакка ишончи янада мустаҳкам бўлиб бораётгани – буларнинг барчаси нафақат қишлоқ хўжалигини, балки бутун ҳаётимизни тубдан ўзгартирмоқда.

Барчамизга аёнки, бошқа соҳаларга қараганда ўзининг ғоят нозиклиги, кўп меҳнат, катта билим ва тажриба талаб қилиши билан ажралиб турадиган пахтачиликда юксак натижаларни қўлга киритиш осон эмас.

Бу ҳақда гапирганда, йил давомида қишлоқ меҳнаткашларининг ишни тўғри ташкил этиб, юксак сафарбарлик ва уюшқоқлик билан белни қаттиқ боғлаб меҳнат қилгани, моддий-техник таъминот, барча агротехник тадбирларни, хусусан, чеканка ва дефолиацияни ўз вақтида, сифатли ўтказиш масалаларига жиддий эътибор қаратилганини алоҳида қайд этиш зарур. Энг муҳими, етиштирилган пахта ҳосили ғоят қисқа муддатларда – 35-40 иш кунида йиғиб-териб олингани, унинг 90 фоизи юқори сортларга топширилгани камдан-кам учрайдиган ҳодиса, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Бугунги хурсандчилик кунда шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб бажарган Андижон, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, барча вилоятларимизнинг пахтакорлари мамлакатимизнинг юксак хирмонини бунёд этишга муносиб ҳисса қўшганини мамнуният билан эътироф этамиз.

Шу борада Амударё, Қораўзак, Пахтаобод, Булоқбоши, Олот, Ромитан, Дўстлик, Миришкор, Касби, Қизилтепа, Мингбулоқ, Наманган, Каттақўрғон, Оқдарё, Сирдарё, Бўка, Юқоричирчиқ, Бешариқ, Ёзёвон, Тошлоқ, Хива, Янгиариқ, Қўшкўпир туманлари 20-25 иш кунида режани адо этиб, кўпчиликка ўрнак ва намуна бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

Айниқса, Элликқалъа туманидаги “Рўзимбой бобо”, Пахтаобод туманидаги “Олтин”, Қоракўл туманидаги “Ҳосилдор”, Мирзачўл туманидаги “Бахтиёр Асад ўғли”, Қарши туманидаги “Нуқрабод”, Миришкор туманидаги “Камалак”, Навбаҳор туманидаги “Янги ер”, Мингбулоқ туманидаги “Барака”, Каттақўрғон туманидаги “Ҳосил”, Оқдарё туманидаги “Тожмаҳал Зарафшон”, Қумқўрғон туманидаги “Саодат”, Сайхунобод туманидаги “Қоратой Мирзаев”, Юқоричирчиқ туманидаги “Тангриберди ота”, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод”, Қува туманидаги “Олтин диёр, оқ олтин”, Янгибозор туманидаги “Бегиобод Бўзқалъа”, Ҳазорасп туманидаги “Ғафур Руҳия” сингари фермер хўжаликлари гектаридан 45-50 центнерга етказиб ҳосил олишга эришгани таҳсинга сазовордир.

Жорий йилда қўлга киритган ютуқларимиз, мавсумни ёруғ юз билан якунлаётганимиз тўғрисида гапирганда, албатта ғаллачилик ҳақида сўз юритишимиз табиийдир. Бу тармоқда юртимизда мисли кўрилмаган улкан хирмон бунёд этган, барчамизнинг ризқу насибамиз, нонимизни бутун қиладиган деҳқон ва фермерларимиз, соҳа мутахассисларининг мардона меҳнатига қойил қолиб, уларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак, арзийди, албатта.

Мамлакатимиз бўйича ғалла ҳосилдорлиги ўртача 53 центнерга етгани, бу кўрсаткич Андижон вилоятида 71 центнер, Бухоро вилоятида 60 центнер, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 57 центнерни, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 56 центнер, Фарғона вилоятида 55 центнер, Тошкент вилоятида 52 центнерни ташкил этгани, кўпгина туманларда бу рақам 60-77 центнердан зиёд бўлгани, ҳеч шубҳасиз, қишлоқ хўжалигимиз тарихидаги улкан натижадир.

Фермерлик ҳаракати имкониятларидан самарали фойдаланган Учкўприк туманидаги “Фаровон ҳаёт сари”, Олтиариқ туманидаги “Хайрулла Баҳром Бойматов”, Бувайда туманидаги “Ёқубжон ота”, Ромитан туманидаги “Файз-2000”, Қизилтепа туманидаги “Наргиз диёр”, Хатирчи туманидаги “Турсунов Камолиддин”, Термиз туманидаги “Сурхон Сарвари”, Хўжайли туманидаги “Одилбек”, Бухоро туманидаги “Ислом Нарзи Обод”, Олот туманидаги “Жумагелди”, Яккабоғ туманидаги “Улаш ҳожи Жалил ўғли”, Навбаҳор туманидаги “Арслон бобо”, Учқўрғон туманидаги “Учқўрғон элита сервис”, Пайариқ туманидаги “Ҳазрат полвон Усмонов”, Денов туманидаги “Исмоилова Мавлуда Ғуломовна” каби ўнлаб, юзлаб фермер хўжаликлари 85-95, ҳатто 100 центнердан ҳам юқори ҳосил олгани ўзбек деҳқонлари қандай буюк ишларга қодир эканининг яна бир амалий намоёнидир.

Ҳақиқатан ҳам, яқин ўтмишда четдан кимларгадир ялиниб, катта-катта маблағлар эвазига дон олиб келадиган, ҳатто бир ҳафта-ўн кунга етадиган ун захираси қолган оғир кунларни бошидан кечирган Ўзбекистон бугунги кунда 31,5 миллиондан зиёд аҳолисини нафақат ғалла билан таъминлаётган, керак бўлса, уни экспорт қилаётган мамлакатга айлангани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Бу йил етиштирилган ғалла ҳосилининг 57 фоиздан кўпроғи, яъни 4 миллион 210 минг тоннадан ортиғи фермер хўжаликлари ва аҳолининг ихтиёрида қолдирилганини қишлоқ аҳлининг омборлари донга, хонадонлари қут-баракага тўлаётгани, моддий манфаатдорлиги ортиб бораётганининг амалий тасдиғи сифатида қабул қиламиз.

Ана шундай улкан, илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган марраларни эгаллашда кейинги етти йилда 1 триллион 627 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 2 миллион 45 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эришганимиз, таъбир жоиз бўлса, ернинг дардига малҳам қўйганимиз мустаҳкам замин бўлди.

Бугунги кунда ҳам изчил давом эттирилаётган бундай ишларимизнинг самарасини кейинги икки йилда пахта ва ғалла бўйича ҳосилдорлик гектарига ўртача 2-5 центнерга ошгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Бу йил ёз ойларида, ҳаво ғоят иссиқ келган бир шароитда авваламбор ўз касбининг устаси ва фидойиси бўлган миришкор деҳқонларимизнинг маҳорати, маҳаллий ўғитни ўз вақтида бериш, ҳар томчи сувдан тежаб-тергаб оқилона фойдаланиш каби агротехник тадбирлар ҳосил тақдирини ҳал қилишда етакчи ўрин эгаллади, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу билан бирга, серҳосил ва эртапишар, турли касалликларга чидамли ғўза навларини яратиш ва районлаштириш бўйича муҳим натижаларга эришаётган селекционер олимларимизнинг бу ютуқларда муносиб хизматлари борлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир.

Бугунги замонавий агротехнологияларни пухта ўзлаштирган, ер билан тиллашиб яшайдиган, турли зараркунанда ва касалликларнинг олдини олишда маҳорат кўрсатган агроном ва мутахассислар ҳақида гапирганда, ана шундай кенг қамровли ишларни бошқарган, масъулиятни ўз зиммасига олиб, барча муаммо ва жумбоқларни оқилона ҳал қилган фермерларимизни ҳурмат билан тилга оламиз.

Бу йилги юксак марраларга етишда беқиёс ҳисса қўшган, уй-рўзғор юмушлари билан бирга дала ишларида фаол иштирок этиб келаётган муҳтарама аёлларимиз, опа-сингилларимизга яна бир бор ўзимнинг юксак эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Жорий йилда қўлга киритган марра ва ютуқларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, уларнинг негизида ётган омилларни аввало ерга меҳрини аямасдан бераётган, таъбир жоиз бўлса, тупроқдан олтин ундириб яшаётган деҳқон ва фермерларимизнинг юксалиб бораётган дунёқараши, меҳнатга муносабати, қисқа қилиб айтганда, қишлоқ аҳлининг ҳаёт фалсафаси тубдан ўзгараётганида кўришимиз даркор, деб ўйлайман.

Мен жойларда бўлиб, дала меҳнаткашлари билан суҳбатлашганимда, бу одамлар нафақат ўз соҳаси, балки бутун юртимиз тақдири, ёшларимиз келажаги ҳақида қандай тўлқинланиб, катта ишонч ва ғурур билан гапириши, дунёдаги турли воқеа-ҳодисаларга дахлдор бўлиб яшаётганига гувоҳ бўлганимда амалга ошираётган ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасини кўргандек бўламан.

Бугунги кунда мўл ҳосил етиштириб, дўкон ва бозорларимиз, эл-юртимиз дастурхонини тўлдириб, нарх-навонинг барқарорлигини, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган деҳқон ва фермерлар ҳаётимизнинг таянч устунлари, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.

Шу ўринда қалбимдан чуқур жой олган бир фикрни такрорлаб айтишни зарур деб биламан: дунёда ўзбек деҳқонига тенг келадиган заҳматкаш ва миришкор инсонларни топишнинг ўзи қийин ва бу ҳақиқатни сиз, азизларнинг бу йилги беқиёс ютуқларингиз яна бир бор исботлаб турибди. Том маънодаги жасорат ва қаҳрамонлик намунаси бўлган олижаноб меҳнатингиз учун сиз, азизларга ўз номимдан, халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдириб, чин қалбимдан таъзим қиламан.

Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!

Бугунги қувончли айёмда эришган натижаларимизни баҳолар эканмиз, айни пайтда келгуси йил ҳосили учун пухта замин яратиш, қишлоқ хўжалиги тармоқлари самарадорлигини янада ошириш ҳақида ўйлашимиз табиийдир.

Албатта, бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замоннинг ўзи аграр соҳа олдига ҳам янги-янги вазифалар қўяётганини, биз етиштирадиган маҳсулотлар жаҳон бозорида ҳар томонлама рақобатдош ва харидоргир бўлиши зарурлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳамда фермерлар кенгашларининг иш самарасини кучайтириш, янги авлод фермерларини тарбиялаш, ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос серҳосил, эртапишар, касалликларга чидамли пахта ва ғалла навларини яратиш, интенсив боғларни, маҳсулотни қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сув ва энергия ресурсларини тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш каби долзарб масалалар доимий эътиборимиз марказида туриши даркор.

Муҳтарам дўстларим, қадрдонларим!

Мана шу шукуҳли айёмда сизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни бугунги юксак меҳнат ғалабаси билан яна бир бор табриклаб, барчангизга дилимдаги энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, ҳеч қачон кам бўлманг, азизларим!

Хонадонларимиздан файзу барака, элу юртимиздан тинчлик-осойишталик ҳеч қачон аримасин!

Азиз ва муқаддас Ватанимизни, заҳматкаш ва фидойи халқимизни Яратганнинг ўзи доимо паноҳида асрасин!

Ислом КАРИМОВ, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон деҳқонлари ва фермерлари, барча меҳнаткашларига табрикнома