Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
Бугун соат 10.00 да Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очиқ, деб эълон қилинди.
Бугун соат 10.00 да Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очиқ, деб эълон қилинди.Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари муҳокамаси, Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги, шунингдек, Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар ўрин олган.
Ялпи мажлисда айни пайтда сенаторлар кун тартибидаги биринчи масала – “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқмоқда.
Сайтимизни кузатиб боринг.