Ўзбек тилининг жамиятдаги ва халқаро миқёсдаги мавқеи ҳамда нуфузини ошириш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида давлат тилининг тўлақонли жорий этилиши бўйича мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан танловлар эълон қилинган.

Ҳозирги кунда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети олимлари томонидан қатор лойиҳалар бажарилмоқда.

“Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш», «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш», «Ўзбек тилидаги матнли ахборотларни таҳлил қилиш ва таснифлаш дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш», «Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мультимедиа маҳсулотларини яратиш», «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» лойиҳалари шулар сирасига киради.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш, ўзбек тили ва адабиёти бўйича бажариладиган илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ходимлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси сифатида умумий қиймати 4,4 млрд сўм бўлган тематик мавзулар шакллантирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда
Жамият
19:44 / 21:10:2020