Бугун Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси модернизация қилиниб, ишга туширилди.

Қарор ва ижро 

Шу муносабат ташкил этилган тантанали анжуманда соҳа масъуллари, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

photo_2020-10-29_21-56-43.jpg 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев, Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва бошқалар »Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини модернизация қилиш» инвестиция лойиҳасини ишга туширилиши мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда катта қулайлик яратилганини таъкидлади. 

Бу каби хайрли ишларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 январдаги «2017 йилда Республикада нефть, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилиш тўғрисида» қарори муҳим ҳуқуқий бўлиб хизмат қилади. 

photo_2020-10-29_21-56-41.jpg 

- Президентимиз нефть-газ соҳасини ривожлантириш, тармоқда инвестиция лойиҳаларни жалб этган ҳолда ускуналарни модернизация қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда, - деди Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Шокир Жабборов. -Заводнинг пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг 1-, 2- ва 5- навбатлари модернизация қилиниши ҳам Президентнинг юқорида зикр этилган қарорининг амалдаги ижросидир. 

Лойиҳа қиймати 49 миллион доллар ҳисобланиб, ушбу лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш мақсадида барча кучлар сафарбар қилинди ва ҳатто карантин пайтида ҳам қурилиш ишлари тўхтатилмади. Лойиҳани амалиётга татбиқ этилиши мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасида йилига қўшимча 61 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга имконият яратди. Яна бир муҳим жиҳати шуки, 4 минг нафардан ортиқ мутахассис, ишчи ва ходимлар пандемия шароитда ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, лойиҳани ўз муддатида якунлашга муваффақ бўлди. Жамоамиз бугун қўшалоқ байрамни нишонламоқда. 

photo_2020-10-29_21-56-46.jpg

Лойиҳани ишга тушириш билан бир қаторда заводимиз ташкил этилганига 40 йил тўлди. Ўтган шарафли йўл жамоани изланиш ва янгиликка интилишга ўргатди. Пандемия даврида лойиҳанинг бажарилиши тўқсон фоиз маҳаллий кадрлар ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳолат келгуси ишларда уларнинг бемалол ички имкониятидан унумли фойдаланишига катта мактаб вазифасини ўтади. Заводнинг мукаммал жиҳати шуки, у газ қазиб чиқаради ва уни қайта ишлаб, мамлакатимизга ва хорижга газ, нефть, газ конденсати ва суюлтирилган газ етказиб беради.

Қайд этилганидек, модернизация ишларида заводни импорт ускуналар билан таъминлаш мақсадида Украина, Россия, Швейцария каби давлатлар заводларидан қиймати 19,7 миллион АҚШ долларлик сиқув компрессори ва унинг ички алмашинувчи қисмлари, бошқарув клапанлари (ЗРА), ўлчов ва автоматика мосламалари (КИПиА), пўлат қувурлар, НК-16 СТ туридаги газ турбини двигатели, колонналар ички алоқа қисмлари каби ускуналар ва материал-техник ресурслар харид қилинди. 

photo_2020-10-29_21-56-48.jpg

Ушбу лойиҳа доирасида Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармасидаги газ ҳайдаш агрегатларининг ва сиқув компрессори станциясига Украинанинг «Сумское НПО» заводида ишлаб чиқарилган 8 дона СПЧ ички қисмларини янги ва замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди. 2 дона С-1Н ва С-2Н сепараторларини монтажи ҳамда К-1 деэтанизатор колоннасига Россиянинг «НИПИ НГ ПEТОН» компаниясининг ички қисмларини тўлиқ ўрнатиш ишлари олиб борилди. Товар парки майдонида 7 та 200 м3 сиғим унинг хизмат кўрсатиш майдончаси монтаж қилинди. Лаборатория ускуналарининг монтаж ишлари амалга оширилди ва «Фортек» ҲК томонидан Шўртан НГҚЧ бошқармаси ходимларига амалий-ўқув ишлари олиб борилди.

Қурилиш ишлари бош пудратчи «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан бажарилди. 

photo_2020-10-29_21-56-40.jpg 

Тантанали маросимда завод жамоасининг бир гуруҳи муносиб тақдирланди. Улар орасида ўз меҳнати билан ҳурмат қозонган Жума Эшназаров ҳам бор. Унга завод фаолиятига қўшган ҳиссаси учун «Спарк» автомобили тақдим этилди.

- Бугун биз Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини кўриб турибмиз, - деди заводнинг бутлаш бўлими ишчиси Ж. Эшназаров. - Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг биринчи, иккинчи ва бешинчи навбатлари модернизация қилинди. Бу эса бизга қўшимча суюлтирилган газ олишга замин яратди. Бу ерда 27 йилдан буён меҳнат қиламан. Заводимиз ташкил этилганига 40 йил тўлиши ва модернизация ишлари якунланиши муносабати билан раҳбариятимиз мени шундай катта эътирофга лойиқ кўрганидан бошим кўкка етди. Бундан кейин ҳам Ўзбекистоннинг иқтисодий юксалишига астойдил хизмат қиламан. 

photo_2020-10-29_21-56-44.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Завод энди йилига қўшимча 61 минг тоннагача пропан-бутан аралашмасини ишлаб чиқаради
Фото
21:10 / 29:10:2020