14 майда кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунда нималар назарда тутилган?

Бу саволга Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов жавоб берди:  

– Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур имкониятлар яратилмоқда. Заргарлик саноатини ривожлантириш, заргарлик буюмлари экспортини оширишга қаратилган ишлар шулар жумласидандир.  

Заргарлик тармоғини саноатнинг асосий драйверларидан бирига айлантириш учун ушбу йўналишда ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар савдоси бўйича фаолиятни қўллаб-қувватлаш зарур.  

Шу мақсадда янги қонун билан Солиқ кодексига заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинишини назарда тутувчи қўшимча киритилди.  

Бу меъёрлар маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни хомашё ресурслари билан таъминлашга ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, шунингдек, туризмни ривожлантиришга, соҳада янги иш ўринларини яратиш кенгайишига  хизмат қилади.

Шу билан бирга, қонунда болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг самарали фаолият юритиши учун ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди. Оромгоҳларда зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар белгиланди.  

Қонун билан Солиқ кодексини касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси фойда солиғидан озод қилиниши тўғрисидаги норма билан тўлдирилди.  

Ушбу қўшимча касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларидан йил давомида самарали фойдаланиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу масканларда шарт-шароитлар яхшиланади, болаларни соғломлаштириш ва ақлий ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлиги ошади. Муҳими, йўлланмалар нархлари  барқарорлашади.  

Бундан ташқари, қонун билан  «Туризм тўғрисида»ги қонунга касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.  

Буларнинг барчаси болаларнинг ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган.    

   Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргарликни ривожлантириш, болалар оромгоҳлари фаолиятини яхшилашга қаратилган қонун кучга кирди