Бугунги кунда бировнинг ишончини суиистеъмол қилиб, чув тушираётганлар, афсуски, кўп учрамоқда.

Улар одамларнинг соддалиги, ишонувчанлигидан фойдаланиб, мулкига кўз олайтиришяпти. Яхши ниятлар билан йиққан пули, буюмлари фирибгарларнинг қўлига ўтиб, сарсон-саргардон бўлаётганлар кўп. Судлар томонидан кўрилаётганлар ишларда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ошганлиги барчамизни огоҳлик ва сергакликка чорлаши керак.  

Фарғона туманилик Миролим Сидиқжонов 31 ёшда, ҳали ҳаётининг яхши кунлари олдинда. У Фарғона шаҳридаги тилла буюмлар бозорида заргарлик билан шуғулланар эди. Олдига кўплаб одамлар келар, уларни рози қилишга ҳаракат қиларди. Ҳалоллик йўлидан бориш ўрнига у нафс куйига учди. 

Гап шундаки, таниши А.Юсуповнинг тилла буюмлари борлигидан хабар топиб, уларни сотиб беришда ёрдам қилмоқчи бўлди. Дастлаб ундан икки дона 41 грамм қуйма тиллаларни ҳар бир граммини 445 минг сўмдан пулларини бўлиб-бўлиб бериш шарти билан олади. Бу ишлар давом этиб, 2020 йил май ойидан 2021 йил февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида А. Юсуповдан жуда кўп миқдордаги 300 миллион сўмлик тилла буюмларини сотиб беришни ваъда қилиб, олиб кетган. Аммо вақт ўтсада, тиллаларнинг пулларини беришни ўйламасдан, уларни сотиб юбориб, пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. М.Сидиқжонов турли баҳоналар билан мижозини анча пайтга қадар алдаб келди. Натижа бўлмагач, А.Юсупов ҳолат бўйича ички ишлар идораларига мурожаат қилди ва фирибгарнинг найрангига чек қўйилди.  

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судланувчига тегишли жазони тайинлади. Жабрланувчига етказилган моддий зарар эса тўлиқ қопланди.  

Фарруҳ Абдураимов,  
Фарғона вилоят судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Заргар ўзганинг 300 миллион сўмлик тилла буюмларига эга чиқди