Чигирткалар кўпайишининг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида ўтказилиши хавфни бартараф этиш ёки уни олдини олишнинг ишончли йўлидир. Шу боис юртимиз ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловларни ўтказиш тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда.
БМТ Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан амалга оширилаётган “Кавказ ва Марказий Осиёда миллий ва минтақавий даражада чигирткаларни назорат қилишни такомиллаштириш“ лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси соҳа мутахассислари томонидан ҳар икки томоннинг чегарадош ҳудудларида зарарли чигирткаларнинг ривожланишини ва тарқалган ўчоқларини аниқлаш бўйича кузатувлар ўтказиш ҳамда чигирткаларга қарши кураш тадбирларда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг Узун туманида “Зарарли чигирткаларга қарши курашиш ишларини самарали ташкил қилиш” бўйича режалаштирилган махсус тактик ўқув семинари ўтказилди.
Дастлаб, мутахассислар зарарли чигирткаларнинг турлари ва уларнинг ўзига хос хусусияти, қарши курашнинг самарали усул ва воситалари, кимёвий эритмаларни тайёрлаш ва ишлатиш, хавфсизлик қоидалари ҳақида батафсил маълумот берди.
Тадбирда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилишда қуйи давлат тизими хизматлари куч ҳамда воситалари, махсус техникаларни жалб этиш, зарарли чигирткаларга қарши далага ишлов бериш амалиёти бажарилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yAY8rqCsuOM" title="Zararli chigirtkalarga qarshi kurashish boʻyicha oʻquv seminari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Вилоят чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 13,940 гектар майдонда кузатув назорат ишлари ўтказилиб, зарарли чигирткалар 2,291 гектар майдонда тарқалгани аниқланиб, 2,30 гектар майдонда уларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди. Қарши курашиш ишлари хизмат мутахассислари ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА