Тошкент вилояти Зангиота туманида жорий йил 2 март кунидан бошлаб “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун” шиори остида саломатлик акциялари бўлиб ўтмоқда.

Унда Тошкент тиббиёт академияси ректори А.Шодмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарларига ва “Эҳтиёжманд оилалар” рўйхатига киритилган тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказиляпти.  

Кўрик давомида шифокорлар томонидан тумандаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 43 ёшли Дилноза Мусаевага Республика миқёсидаги муассасада жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун йўлланма берилди. “Далигузар” МФЙ яшовчи 1988 йилда туғилган Улуғбек Қўчқоровга ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, “Гулбоғ” МФЙ яшовчи 56 ёшли Малика Маҳмудова жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги сабабли туман марказий шифохонасига йўлланма берилиб, амалиётга тавсия қилинди. Шу билан бирга беморга эшитиш мосламаси туман ижтимоий таъминот бўлими томонидан берилди.

Акция доирасида мутахассислар томонидан ҳудуддаги жами 549 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада уларнинг 527 нафарига амбулатор даво тавсия берилди, 15 нафар беморга туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида даволаниш, 10 нафар бемор вилоят миқёсидаги даволаш профилактика, 4 нафар беморга Республика миқёсидаги ихтисослаштирилган муассасаларда даволаниш учун тавсия берилди.

Шунингдек, бу каби тадбирлар Бўстонлиқ туманида ҳам ташкил этилди. Унда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “Темир дафтар”га киритилган 547 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга даволаш-профилактика муассасаларига даволаниш учун тавсиялар берилди.

А.Мусаев,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зангиоталик ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, йўлланмалар бериляпти