Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалдаги ижроси билан танишмоқда, фуқаролар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Жумладан, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ойдин Абдуллаева ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари Сергели туманидаги “Иззатли” маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўрганди. “Маҳалла еттилиги” билан мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.  

Иззатли маҳалласи Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 27 августдаги қарори билан Тошкент вилояти Зангиота туманидан ажратилиб, Сергели туманига қўшиб берилган. Ушбу тоифадаги аҳоли пунктларини 2024 йилга қадар комплекс ривожлантириш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини янада яхшилаш бўйича ҳукумат қарори ҳам қабул қилинган. Аммо ўрганишлар чоғида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори амалда ишламаётгани, маҳаллада электр энергияси, сув, газ, канализация масалаларида ҳануз муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан изоҳ олиш ва муаммони тезкор бартараф этиш мақсадида тегишли масъулларга депутат сўрови юбориладиган бўлди.

Ўрганишлар давомида “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ҳам учрашув ўтказилди. Маҳалла аҳолиси билан мулоқотда турмуш ўртоғи ва унинг яқин қариндошлари томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлнинг мурожаати тингланди. Депутат ушбу масалага ечим топиш мақсадида Сергели тумани ички ишлар бўлими бошлиғи билан боғланиб, мулоқот қилди.  

Қонунчилик палатасининг яна бир депутати Елена Борисова Чилонзор туманидаги 33-оилавий поликлиниканинг “Бешқўрғон” филиали фаолияти билан танишди. Шифокор ва ҳамширалар билан мулоқотда тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, хасталиклар профилактикаси бўйича тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.  

Маълум қилинганидек, филиал биноси яқинда мукаммал таъмирланган бўлиб, 8 минг аҳолига хизмат кўрсатади. Муассасада УЗИ, ЭКГ, стоматология, эмлаш каби техник имкониятлар мавжуд. Учрашувда маҳалла раиси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси мудири иштирок этиб, оилавий шифокорлар фаолияти, поликлиника ишини такомиллаштириш бўйича муаммолар тингланди.

Халқ вакилларининг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зангиотадан Сергелига қўшиб берилган маҳалладаги коммунал муаммолар қачон ҳал этилади?