Тошкент вилояти Зангиота туманида кўп тармоқли махсус шифохона замонавий талаблар асосида қуриб битказилмоқда.

Лойиҳага кўра, 33 гектар майдонда 2 минг ўринга мўлжалланган бир қаватли 4 та блокдан иборат махсус шифохона барпо этилмоқда. Ҳар бир блокда 5 та даволаш корпуси, шу жумладан, 3 та стационар бокс, 1 тадан жонлантириш ва жарроҳлик бўлими қурилмоқда.

Айни кунларда қурилиш ишларининг биринчи босқичи, яъни 1000 ўринга мўлжалланган қисми тайёр ва эртадан, 6 июль куни беморларни қабул қилишни бошлайди.

Шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов журналистларни махсус шифохонада яратилган шарт-шароитлар билан таништирди.

5.jpg

8.jpg

Шифохона комплекси енгил конструкцияли, изоляция қилинган сендвич панелларни қўллаган ҳолда, энергия тежамкор технологиялар асосида қисқа муддатда қурилди. Энг сўнгги замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.

Таъкидланишича, шифохона қоғозбозлик амалиётидан воз кечган. Барча ишлар «Электрон соғлиқни сақлаш» тизими орқали амалга оширилади.

– Бутун дунёда COVID-19 инфекцияси тарқалганидан кейин жуда кўп мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизими шокка тушди, – деди А.Шодмонов. – Чунки биз бу касалликка тайёр эмас эдик. Нафақат юртимиз, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида бунчалик кўп беморларга мослашган шифохона йўқ эди. Шунинг учун мажбур бўлиб оддий шифохоналарни ҳам юқумли касалликларга мослаштирдик. Коронавирусга чалинган беморлар учун Тошкент шаҳрида бир нечта, вилоятларда эса иккитадан шифохона мослаштирилди. Лекин уларда бошқарув нуқтаи назаридан ҳамда тезкор ёрдам кўрсатишда муаммолар бор эди. Мазкур шифохонада эса юқоридаги муаммоларга барҳам берилди. Масалан, коронавирусга гумон қилинган беморнинг тиши оғриб қолса, у шу ернинг ўзида ташкил этилган стоматология бўлимига мурожаат қилади. Аёллар учун алоҳида акушерлик ва гинекология бўлимлари мавжуд. Бир сўз билан айтганда, коронавирусга чалинган бемор ёки касалликка гумон қилинган фуқароларга марказлашган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатилади.

9.jpg

21.jpg

Махсус шифохона магнит резонанс томографи, рақамли рентген аппарати ва замонавий УЗИ диагностика аппарати ҳамда гемодиализ каби аппаратлари билан жиҳозланган.

Коронавирус инфекцияси аксарият мамлакатларда шифохона ичидан тарқалаётгани аниқланган. Маълумки, инфекция ҳаво томчилари, маиший мулоқот орқали юқади. Фуқаролар карантин даврида ёки шифокорларнинг ҳам ушбу касалликка чалинишида бинодаги ҳаво алмаштириш тизими нотўғри ўрнатилгани, беморларнинг умумий овқатланиш, ювиниш жойи битта бўлгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Зангиота туманидаги махсус шифохонанинг ҳар бир бўлими ва палатасида тоза ҳаво тизими ўрнатилган. Аввал бу тизим фақат операция хоналарига ўрнатилган эди. Хоналарнинг пол қисми антибактериал қоплама билан қопланган. Бундан ташқари, ҳар бир боксда беморларга овқатланиш, ювиниш учун шароит яратилган. Тез ёрдам машинасида келган бемор тўғридан-тўғри ўз палатасига жойлаштирилади. Тез ёрдам машиналари шифохонадан чиқиб кетаётганда дезинфекция қилинади. Шифохона ҳудудида вертолёт қўниши учун ҳам шароит бор.

27.jpg

– Стационар жойларнинг ҳаммаси боксланган, ҳар бир хона автоном, – деди А.Шодмонов. – Биридаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Уларга кириб-чиқиш ҳам, хизмат кўрсатиш ҳам алоҳида. Ҳар бир хонада бемор фойдаланиши учун сигнал тугмаси, кислород беришга зарурат туғилса махсус тизим ўрнатилган. Беморларга овқат махсус туйник орқали узатилади. Шифокорлар зарурат бўлмаганда бемор ётган боксга кирмайди. Барча корпуслар, бўлинмалар тоза ва нотоза йўлаклар билан ажратилган. Тоза йўлакдан фақат тиббий персонал ўз вазифасини бажариш учун фойдаланади. Шифокорлар ҳаракатланиш чоғида санитар ўтказгичлар орқали ўтади. Бу барчанинг – ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Муассасанинг 72 ўринли реанимация бўлимида ҳар бир койка ўпканинг сунъий вентиляцияси ва даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Бу бўлимни кардиология, неврология, педиатрия каби турли йўналишлар бўйича жиҳозлаш ҳам мумкин. Жарроҳлик залларига ҳаво тепадан берилади ва ён томонлардан сўрилади. Натижада доимий стериллик таъминланади.

Лабораторияда вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар ўрнатилган. Масалан, амалдаги полимер занжирли реакция ускунаси 5 соатда ўртача 40 кишига ташхис қўйса, бу ердаги замонавий жиҳозлар 2 соатда 90 та намунани аниқлаш имкониятига эга.

Эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг келгусида кўп тармоқли тиббиёт клиникаси сифатида фаолият юритади.

Шифохонадан бир нечта мақсадларда фойдаланиш кўзда тутилган. Хусусан, замонавий технологиялар орқали масофавий тиббий кўриклар ҳамда консилиумлар ташкил этилади ҳамда даволашнинг таъсирчан усуллари муҳокама қилинади. Тиббиёт олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларига малака ошириш учун махсус клиник база платформаси сифатида хизмат қилади.

Малакали даволаш билан бирга замонавий телетиббиёт технологиялари асосида ҳудудларда ҳам юқори сифатли тиббий хизматлар ташкил этилади. Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажалар амалга оширилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зангиотадаги шифохона эртадан коронавирусга чалинган фуқароларни қабул қила бошлайди