Тошкент вилояти Зангиота туманида иш бошлаган “Grand Pharm Logistics Hub” лойиҳаси “Tashkent Pharma Park” инновацион кластери ҳудудида жойлашган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, унинг таркибида уч қаватли маъмурий бино, омборлар, меҳмонхона, ошхона ва ётоқхона қурилган. 300 дан ортиқ иш ўрни яратилган.
[gallery-20932]
Логистика марказининг маҳсулотларни сақлаш жойи 50 минг квадрат метрдан иборат. Бу ерда катта ҳажмдаги фармацевтика маҳсулотларини халқаро стандартлар асосида қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш имконияти мавжуд. Ушбу жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилган.
Бу ерда шунингдек, йигирмадан ортиқ юк машиналари мавжуд бўлиб, ташиш хизматлари ҳам йўлга қўйилган. Мажмуада бундай транспортлар учун тураргоҳ ва техник хизмат ҳам ташкил этилган.
[gallery-20933]
Растам НАЗАРМАТОВ, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА