Бухоро давлат университетида табиий фанлар ва агробиотехнологиялар факультети талабалари учун 400 ўринли турар-жой иншооти фойдаланишга топширилди.

Тадбирда университет ректори Обиджон Ҳамидов, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаммад Аҳмедов ва бошқалар сўзга чиқиб, талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, айниқса, яшаш шароитларини яхшилаш, турар-жой билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Очилиш маросимида қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган  пудратчи “21 аср” акциядорлик жамияти раҳбари Анвар Қувондиқовга миннатдорлик билдирилди. Тўрт қаватли мазкур ётоқхона қурилиши умумий қиймати 19 миллиард сўмга молиялаштирилган бўлиб, унда талабалар учун барча қулайлик яратилган.

Жумладан, ювиниш хоналари, зарур қаттиқ ва юмшоқ мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш учун университет маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм сарфланган. Бугунга келиб бу кўркам иншоотда бўлғуси ёш мутахассислар учун маънавият ва маърифат хоналари, интернет-компьютер хоналари, ҳар бир қаватда иккитадан ошхона ва кир ювиш, дазмоллаш хоналари мавжуд.

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Замонавий ётоқхона фойдаланишга топширилди