
Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Вобкент туманидаги 8-умумтаълим мактабида Ичимлик суви ва оқова сув тозалаш тизимларини қуриш объектларининг ишлаш принципини узлуксиз ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Таъкидланишича, “Zamin” фонди томонидан Бухоро вилоятидаги 16 та мактабда ичимлик суви таъминоти ва санитария тизими яратилди. “Zamin” фонди томонидан “Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида сув таъминоти, канализация ва гигиена” дастури доирасида вилоятдаги мактабларда сув таъминоти ва санитария тизими яхшиланмоқда.

“Zamin” фонди томонидан “Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактабларида сув таъминоти, канализация ва гигиена” дастури доирасида вилоятдаги мактабларда сув таъминоти ва санитария тизими яхшиланмоқда.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида 16 та, иккинчи босқичида 17 та мактабда қудуқлардан сув билан таъминлаш, сувни фильтрлаш ва хавфсиз ичимлик суви даражасигача чучуклаштириш тизимлари ўрнатилган. Сув таъминоти ва канализациянинг ички ва ташқи муҳандислик тармоқлари, ҳожатхона ва душ хоналари қурилган.

Шунингдек, оқова сувларни биологик тозалаш тизимлари ўрнатилди. Эндиликда яна 13 та мактабда шундай тизим яратилиши режалаштирилган.

Тадбир давомида иштирокчиларга фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган “Ичимлик суви ва оқова сув тозалаш тизимлари”ни қуриш объектларининг ишлаш принципини узлуксиз ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар, тизимдан самарали фойдаланиш бўйича эса муҳим тавсиялар берилди.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири