Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинларининг III Осиё очиқ чемпионати мусобақалари қамрови, иштирокчи жамоалар сонининг кўплиги билан алоҳида ажралиб турди.
Жамоавий мусобақаларда Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистоннинг 24 та жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қизиқарли кечган ўйинларнинг саралашидан муваффақиятли ўтган “Мистерия” (Ўзбекистон) ва “Эҳтиёт бўлинг, тайфун” (Қозоғистон) жамоалари брейн-ринг финалда рўбарў келди.
=

Унда қозоғистонликлар 1-ўринни эгаллаган бўлса, ҳамюртларимиз кейинги поғонани банд этди. 3-ўрин Қозоғистоннинг “Интеллект-экипаж” ва “Браин Арт” жамоаларига тегишли бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА