🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

“Заковат”: Остонада тафаккур баҳси ўтказилмоқда (+видео)

“Заковат”: Остонада тафаккур баҳси ўтказилмоқда (+видео)
Спорт
Танлаш
16:05 / 05.08.2024

Бугун, 5 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари иштирокида “Заковат” халқаро турнири ўтказилади.

Айтиш лозим, мамлакатимизда интеллектуал ўйинларни нафақат ёшлар, балки аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш, уни оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  

Бундан икки йил муқаддам “Заковат” ҳаракатининг доимий аъзолари сони 500 минг нафардан ортган. Ҳозирда 1 миллион 150 мингга яқин билимдон ушбу ўйинлар билан қамраб олинаётгани юртимизда билимга, ақлий салоҳиятга эътибор йилдан-йилга юксалиб бораётганини кўрсатмоқда.  

Билимга ташна, изланувчан инсонларни умумий мақсад йўлида жипслаштирувчи оҳанрабоси туфайли “Заковат” кейинги йилларда халқаро майдонни ҳам қамраб олаётгани эътиборли.  

Давлатимиз раҳбарининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ўтган давр мобайнида Лондон, Остона, Олмаота, Душанбе ва Берлин шаҳарларида “Заковат” номи остида ўнлаб халқаро мусобақалар ташкил этилиб, халқимизга хос тафаккур баҳсининг ўзига хос платформаси яратилди.  

Хорижий давлатлар орасида Қозоғистоннинг “Заковат” ва унинг майдонида кечадиган тафаккур беллашувларига қизиқиши, дўстона муносабатларнинг “Заковат” теграсида мустаҳкамланаётганини англатади.  

Бугун бўлиб ўтадиган ушбу ўйинларни юқори савияда ташкил этиш, унинг интеллектуал оламини яратиш, иштирокчиларга соғлом рақобат, билимлар кураши майдонини вужудга келтириш борасида Остонада қилинган ишлар таҳсинга лойиқлигини таъкидламоқ керак.  

Шарқона ва замонавийликни мужассам эттирган майдон, “Заковат”гагина тегишли илмлар осмонини акс эттира олган декорация халқаро турнирнинг нуфузини кўрсатиб турибди. Бу эса Ўзбекистон ва Қозоғистон заковатчиларининг тафаккур баҳси янгича, соғлом рақобат муҳитини вужудга келтиришига замин яратди.  

Ўзбекистон – Қозоғистон заковатчиларининг баҳси олдидан мамлакатимиз билимдонларининг айримлари билан суҳбатлашганимизда ҳам айни фикрлар бот-бот тилга олинди.  

Тўлқин Рўзиев,  

Нишонбой Абдувоитов(видео)  

ЎзА мухбирлари

Муаллиф: tulqinruziyev