Закотнинг ҳам қазоси бўладими? Бўлса, қайси миқдорда берилади?
Бу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири Ғуломиддин Холбоев жавоб беради:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Закотнинг ҳам қазоси бўлади. Бунда берилмаган йилларни тахминан ҳисоблаб кўриб, қирқдан бирини закот қилиб чиқарилади.
Закотни қандай шаклда бериш камбағалга фойдалироқ бўладиган бўлса, шу шаклда берган афзал. Пандемия даврида закот пулига озиқ-овқат махсулотларини сотиб олиб, бир неча муҳтож кишига бўлиб берса бўлади. Валлоҳу аълам.