Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18 августдаги фармонига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини ошираётган, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ тадбиркорлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

20 август куни Янги Тошкентда мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги “Anglesey Food” масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси Зафар Ҳошимов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони билан тақдирланди.

“Korzinka.uz” асосчиси Зафар Ҳошимов ЎзА мухбирига интервью бериб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

– Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан анъанага айланган очиқ мулоқотида иштирок этдим ва тақдирландим. Бундан жуда мамнунман. Бундай юксак эътироф фаолиятимизга бўлган катта эътибор натижаси деб биламиз. Бу ютуқ ортида жамоанинг меҳнати ётибди. Уларни ҳам табриклайман.

Қайд этиш керак, Президент мамлакатда ҳақиқий тадбиркорлик руҳини рўёбга чиқариб, соҳани ривожлантириш йўлида кўплаб ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Бу биз – тадбиркорлар учун ҳам шарафли, ҳам масъулиятли. Очиқ мулоқотлар ва рағбатлар, албатта, йирик лойиҳалар устида ишлашимизга туртки бўладиган муҳим омилдир.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/172vAchQNu4?si=l_TiFK2BoZ9a2_7z" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зафар Ҳошимов: юксак эътироф масъулият юклайди (+видео)