Ютуқ ва камчиликлар таҳлили
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 142,3 миллиард сўм ва 250 минг доллар қийматидаги 857 лойиҳа амалга оширилиб, қарийб олти мингга яқин янги иш ўрни яратилди.
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида 142,3 миллиард сўм ва 250 минг доллар қийматидаги 857 лойиҳа амалга оширилиб, қарийб олти мингга яқин янги иш ўрни яратилди.2015 йилнинг биринчи ярмида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда устувор вазифалар ижросига бағишланган фаоллар йиғилишида шу ва бошқа тармоқларда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Вилоят ҳокими Т.Мамараимов бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилди. Йиғилишда Президентимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ва уларнинг аҳамияти, йўл қўйилган камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳисобот даврида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2 триллион 687 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоиз ўсди. Саноат маҳсулотлари 10,3, қурилиш-пудрат ишлари 11,2, қишлоқ хўжалигида 20,5, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 12,3 фоизга ошишига эришилди. 102 саноат корхонаси ишга туширилиб, 37 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, 746 кичик бизнес субъекти фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда уларнинг сони 10 минг 757 тага етди. Натижада хусусий сектор томонидан 766,3 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 671,6 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. 506,4 миллиард сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш учун 300 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 62,5, хизматлардаги улуши 53,6 фоизни ташкил этди. Бандлик дастури доирасида яратилган 28 минг 145 янги иш ўрнининг 22 мингдан зиёди кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди.
Йиғилишда Бойсун, Қумқўрғон, Қизириқ, Музработ, Денов туманларида белгиланган экспорт ҳажми бажарилмагани, Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарда тайёр маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқариш талабга жавоб бермаётгани таъкидланди. “САВБ” масъулияти чекланган жамияти, “Жарқўрғоннефть” акциядорлик жамияти ва бошқа қатор корхоналарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми камайгани, намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар қурилишида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилди.
Вилоятнинг саноат салоҳиятини янада юксалтириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувларга тўлиқ барҳам бериш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.